UFC. Умар Нурмагомедов 1-раундда рақибини нокаутга учратди, Нассурдин Имавов мағлубиятга учради — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Ўзбекистон вақти билан 15 январь тонгида UFC’нинг 2023 йилдаги дастлабки мусобақаси бўлиб ўтди. Кечанинг асосий жанги ярим оғир вазн тоифаси вакиллари Шон Стрикленд (25-5) ва Нассурдин Имавов (12-3) ўртасида кечди. Унда Стрикленд очколар эвазига ғалабани қўлга киритди. Яна бир жангда ўта енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Умар Нурмагомедов (16-0) Раони Барселосга (17-4) қарши октагонга кўтарилди. Биринчи раунддаёқ Нурмагомедов рақибини нокаутга учратди. UFC Vegas 67 натижалари билан танишинг: Асосий кард - Шон Стрикленд очколар эвазига Нассурдин Имавовни ютди; - Ден Иге 2-раундда Деймон Жексонни нокаутга учратди; - Роман Копилов 2-раундда Пунахело Сорианони нокаутга учратди; - Ракел Пеннингтон очколар эвазига Кетлин Виэйрадан устун келди; - Умар Нурмагомедов 1-раундда Раони Барселосни нокаут қилди. Прелим кард - Жавид Башарат очколар эвазига Матеус Мендонкани ютди; - Абдулраззоқ Алҳассан 2-раундда Клаудио Рибейрони нокаут қилди; - Матеус Ребечки очколар эвазига Ник Фиорени енгди; - Аллан Насименту 1-раундда сабмишен билан Карлос Ҳернандесни ютди; - Ден Аргета очколар эвазига Ник Агирредан устун келди; - Чарльз Жонсон 1-раундда Жимми Фликни нокаутга учратди.