"Рома" - "Фиорентина": Моуриньо Шомуродовга сўнгги имконни берадими? (тахминий таркиб) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
А Серияда 18-тур ўйинлари давом этмоқда. Бугун яна 6 та учрашув бўлиб ўтади. Улардан бирида Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Рома" клуби ўз майдонида "Фиорентина"га қарши саф тортади. Баҳс бизнинг вақт билан соат 00:45 да бошланади. Ушбу қарама-қаршилик олдидан жаҳонга машҳур AS нашри тахминий таркибларни тузиб чиқди. Унга кўра, катта эҳтимол билан "Торино"га ижарага бериб юбориладиган легионеримиз ўйинни захира ўриндиғида бошлайди.