Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Ботир Қобилов: “Йўллар кенгайса, тирбандлик кўпаяди” — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Автомобиллар – шаҳарлар учун энг қиммат ва энг зарарли транспорт туридир, дейди Ҳарвард университети докторанти, иқтисодчи Ботир Қобилов. Мутахассис Kun.uz'га берган интервюсида айтишича, шаҳарда соғлом ҳаёт бўлиши учун одамларнинг автодан фойдаланишга бўлган рағбати иложи борича камайтирилиши керак. Ботир Қобиловга кўра, йўллардаги инфратузилма, жамоат транспорти, тирбандлик масаласи ижтимоий йўналишга тегишли бўлгани билан бу каби масалаларни иқтисодчилар ҳам ўрганиб, турли илмий тадқиқотлар олиб боришади. Суҳбатдошимиз ҳам фикрларини кўплаб кузатувлар, чет эл мамалакатлари тажрибаси, илмий мақола ҳамда тадқиқотларга таяниб билдираётганини маълум қилди. — Автомобилсиз шаҳар жамият учун қанчалик аҳамиятли? Сизнингча, уни қандай қуриш керак, ишни нимадан бошлаш керак? — Шаҳар деганда, биринчи навбатда бунинг нима эканини тушуниб олишимиз керак. Унга таъриф берсак, кўпинча урбанизация жараёни деб айтишади. Яъни шаҳарда кўп инсонларни бир-бирига яқинлаштириш, маълумотлар, билимларнинг ўзаро алмашинуви, одамларнинг борди-келдиси натижасида иқтисодий қиймат яратилиши назарда тутилади. Бунинг фойдаси борлигини иқтисодчилар кўрсатиб берган. Урбанизациянинг тарафдорлари қанча кўп одамлар бир жойда яшаса ва уларнинг мобиллиги (мулоқоти, ўзаро муносабатлари) қанчалик яхшиланса, бу ўша шаҳар учун ижобий эканини билдиришган. Энди автомобил ҳақида гапирсак, бу — одамларнинг A нуқтадан B нуқтага ҳаракатланишида биргина восита, холос. Шаҳарлар эса инсонларни бир нуқтадан иккинчи нуқтага арзон, тез ва хавфсиз етказиб қўйишни таъминлаши керак. Мана шуни назарда тутган ҳолда, шаҳар ичида автомобилдан ташқари, жамоат транспорти, пиёда ёки велосипедда юриш, бошқа алтернатив транспорт воситаларидан фойдаланиш инобатга олиниши керак. Шаҳарлар ва унинг аҳолисига автомобилларнинг харажати катта. Яъни, автомобиллардан фойдаланишнинг харажатлари дейилганда, атроф-муҳитга чиқиндиларнинг кўпроқ чиқиши, автомобиллардан чиқадиган шовқин-сурон, шаҳарда энг қиммат бўлган ресурс — ернинг олиб қўйилиши назарда тутилади. Бу — автомобиллардан фойдаланишнинг маҳсули, десак бўлади. Ҳар бир автомобил уйда, кўчада ёки ишхонада сақланиши керак, шуни ҳисобга олсак, бу — шаҳарнинг маълум қисми автомобиллар томонидан эгалланади, дегани. Шунинг учун автомобилда ҳаракатланиш харажатлари жуда катта ва салбий эканини инобатга олиш лозим, яъни шаҳарлар иложи борича автомобиллардан фойдаланишни чеклаш асосида қурилиши керак. Мен шундай деб тушунаман. Шаҳарда соғлом ҳаёт бўлиши учун автомобилларга охирги ўринларни берган яхши. Баъзида одамлар, «автомобиллардан фойдаланишга рағбатни камайтиришимиз керак», дейилса, бу — пиёда ва ҳайдовчилар ўртасидаги уруш деб ўйлашади. Биз бир томонни олишимиз шарт эмас, чунки ҳар бир ҳайдовчи — пиёда, аммо ҳар бир пиёда ҳайдовчи бўла олмайди. Шуни инобатга олган ҳолда, аксарият одамлар шаҳар пиёдалар учун бўлиши керак деганида, бир нарсани қўшимча қилиш керакки, яъни нафақат пиёда, балки инсонлар учун бўлиши лозим. Боиси, шаҳарда автомобилларнинг қисқариши унинг эгаларига ҳам фойдали бўлади. Шаҳарда қанча кам автомобил бўлса ёки ундан фойдаланишга қанча кам рағбат бўлса, ўша автомобил ҳайдовчисига ҳам арзон, ҳам фойдалироқ бўлади. Ўзи, аслида, шаҳарда яшаш хавфсиз бўлиши, одамлар соғлом муҳитда яшаши керак ва бу бир қанча олимлар, тадқиқотлар томонидан кўрсатиб берилган. Агар автомобилларни бир четга суриб, шаҳардаги соғлом ҳаёт ҳақида гаплашсак, бу — тоза ҳаво, пиёда юриб етиб олиш мумкин бўлган касалхона, кутубхона, тумандаги кичик дўконча ёки боғларнинг мавжудлиги, умуман инсонлар учун керакли бўлган хавфсиз муҳитнинг яратилганидир. Сиз йўлдан ўтаётганингизда, фарзандларингиз мактабга бораётганда: «автомобил уриб кетмайдимикан?» деган хаёлларга бормаслигингиз, дам олиш учун автомобилга ўтириб, шаҳар ташқарисидаги боғга эмас, балки кўчага чиқиб, 10–15 дақиқа пиёда юриб энг яқин боғга етиб боришингиз мумкинлиги, менимча, шаҳарга энг керакли бўлган жозибадорликдир. Баъзилар шаҳарда осмонўпар ёки жуда ҳам чиройли катта-катта бўлган бинолар бўлиши кераклигини айтади, лекин бундай шаҳарларда инсонлар бахтли ва хавфсиз яшамайди, транспортлардан чиқадиган заҳарли газлардан нафас олишади. Энг муҳими, бу жараёнда соғлиққа зарар етади. Тадқиқотлар ҳам шуни кўрсатганки, биринчи ўринда тоза ҳавони завод ва фабрикалар энг кўп заҳарлаган бўлса, иккинчи ўринда автомобиллар туради. Бу эса инсоннинг саломатлигига тўғридан тўғри салбий таъсир ўтказади. Шунинг учун мана шу исботнинг ўзи шаҳарларимизни иложи борича автомобилсизлаштиришга ҳаракат қилишимиз учун етарли бўлиши керак. — Ботир ака, сиз Telegram-каналингизда йўлларни қанча кенгайтирсак, тирбандликлар шунчалик кўпаяди, деган фикрларни кўп ёзиб турасиз. Бу илмий исботланган фактми ёки гипотеза? Буни қандай амалга ошириш мумкинлигини содда тилда тушунтириб бероласизми? — Ҳа, албатта. Авваламбор айтиб ўтиш керак, мен ўзим иқтисодчи бўлганим билан бу масала иқтисодчилар томонидан ҳам ўрганилган. Яъни, шаҳарларда йўлларни қанча кўп кенгайтирсак, бу тирбандлик муаммосини нафақат ечиши, балки тирбандликни кўпайтириши мумкин, деган фикрларни ёзишга ҳаракат қиламан. Албатта, бу илмий тадқиқотлар ва йиллар давомида кўп кузатилган хориждаги бошқа мамлакатларнинг тажрибалари асосида ёзилган. Масалан, энг оддий нарса — шаҳарда қўшимча йўлаклар қилиниши, йўлларни кенг қилиш натижасида ҳаракатланадиган автомобиллар сони кўпайгани кузатилган. Бу ҳақда иқтисодчилар «Тирбандликнинг фундаментал қонуни» сарлавҳаси асосида мақола ёзишган. У ерда мутахассислар АҚШдаги ҳолатни кузатишган, яъни Америкада қўшимча йўлаклар қилинган йўлларда қанча автомобил ҳаракатлангани ва ҳар бир автомобил қанча масофани босиб ўтгани бўйича кўрсаткичларни чиқаришган. Бу жараёнда иқтисодчилар қанча йўл қилинмасин, кенгаймасин, ҳайдовчилар уни тўлдиришга ҳаракат қилишади, деган хулосага келишган. Бошқачароқ тушунтирсам, айтайлик, 4 та қаторли тирбанд йўл бор ва бунга яна битта қатор қўшиб, муаммони ҳал қилиш мумкин, деб ўйлашади. Аслида эса бундай эмас экан. Бу билан қўшимча талабни уйғотиш мумкин. Аввал машинадан фойдаланмаётган, автобусларда ҳаракатланиб юрган одамлар 5-қатор қўшилиши билан чиқиб олиши мумкин. Буни газ қувурига ўхшатиш мумкин. Яъни, газ ҳам шундай хусусиятга эга, унга қанча кенг қувур қилиб берилса, ўша қувурнинг барча кенглигини эгаллаб олади. Йўллар ҳам худди шундай хусусиятга эга. Агар йўлларни кенгайишга қўйиб беришса, «автомобилчилар» барибир ҳам шу йўлни тўлдиришади, бу билан яна қўшимча талабни уйғотамиз. Шу билан олдин умуман машина ҳайдамаган 1-2 киши: «бизга қўшимча қатор қилиб беришди-ку, энди тирбандлик бўлмаса керак», — деб ўйлайди, кейин қарабсизки 100 нафар инсон шундай ўйлаши билан ҳаммаси йўлга чиқиб олади. Яна тирбандлик… Кейин сиз 5-эмас, 6-7-қаторларни ҳам қилишимиз керак экан, дейсиз. Бу эса чексиз давом этади. Яна бир нарсага алоҳида эътибор бериб ўтган бўлардим, дунёда ҳеч бир шаҳар ёки мамлакат қўшимча йўлаклар қўшиш ёки автомобиллардан фойдаланишга талабни янада ошириш натижасида тирбандликни ҳеч қачон камайтиришга муяссар бўлмаган. Яъни, тарихда бу борада ҳеч қандай исбот йўқ. Аввалдан автомобилларга мослашган шаҳар мамлакатлари, хусусан, АҚШ ҳам бу хатони тушуниб етди. Менимча, АҚШ автомобилларга энг кўпроқ ишқибоз бўлган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Автомобил кўпайиб кетиши натижасида жамоат транспорти яхши ривожланмаган. Ҳозир улар нима қилишяпти? Улар йўлларни, аксинча, торайтиришяпти. Тирбандликни ечиш, умуман шаҳарни хавфсиз қилиш учун катта-катта трассаларни бюджет ҳисобидан бузиб ташлашяпти, автомобиллардан фойдаланишга бўлган рағбатни камайтиришмоқда. Чунки ўша-ўша мақсад, тирбандликни қисқартириш, шаҳарни хавфсиз қилишдир. Шунинг учун тескари йўлдан бормаслигимизни хоҳлаган бўлардим. — Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил сентябр ойида берган маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида жисмоний шахсларга тегишли жами автомобиллар сони 525 мингтадан кўп, шаҳарда доимий рўйхатдан ўтган автомобиллар сони эса 711 мингтани ташкил этади. Бунга қўшимча равишда эса ҳар куни 260 мингта автомобил вилоятлардан шаҳарга келиб-кетади. Бу дегани, ҳозир пойтахтда 700-900 мингтадан ортиқ автотранспорт ҳаракатланяпти. Нима деб ўйлайсиз, бу рақамлар кўпми ёки кам? Тирбандликнинг юзага келиши учун етарли эмасми? — Албатта, бу рақамлар катта туюлади. Гапларингиз бўйича шаҳар ичида бир кунда 700-900 мингта, қўпол қилиб айтса 1 млн автомобил юради. Бу рақамлардан ташқари, адашмасам, Статистика қўмитасининг яна бошқа маълумотларини кўриб қолгандим. Бошқача ўлчов ҳам бор, яъни автомобилларнинг номинал сони эмас, юз, минг кишининг бошига ёки бир хонадонга қанча автомобиллар тўғри келиши ҳисоб-китоб қилинади. Бир қанча мамлакатлар билан солиштирганда Ўзбекистондаги, хусусан, Тошкентдаги машиналар сони МДҲ мамлакатларидек кўп эмас экан. Демак, автомобиллар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Бу билан нима демоқчиман? Агар биз ҳозирги автомобиллар сони ва улар сабаб юзага келаётган салбий оқибатларни: автоҳалокат, тирбандликларни кўриб туриб, бошқа мамлакатлардаги автомобил сони билан солиштирсак, бизда уларнинг сони ҳали яна кўпайиши мумкин. Агар автомобиллар олди-сотдиси эркинлашса, электромобиллардан фойдаланиш кенгайса, автомобиллардан фойдаланадиган янги қатламлар кўпаяди. Бу рақамлар келажакда янаям ортиши, тирбандлик ва у билан келган муаммолар ҳам авж олиши мумкин. Шунинг учун сиз айтган рақамлар катта. Бир вақтлар тезликни камайтирайлик, автомобиллар сонини қисқартирайлик деганда, қайсидир мутасадди: «ХХI асрда ҳаёт шунчалик шиддат билан олдинга силжияптики, одамлар бойиб, автомобиллардан фойдаланишга ҳаракат қиляпти, сизлар бўлса, бу прогрессни чеклашга ҳаракат қиляпсизлар», — деб айтганди. Аксинча, талаб қанчалик кўп бўлса, уни қондириш натижасида қўшимча талаб ҳам юзага келаверади. Инглиз тилида «induced demand» тушунчаси бор. Қандайдир товар, маҳсулот ёки хизмат арзон қилиб қўйилса, одамлар ундан янаям кўпроқ фойдаланишга ҳаракат қилишади. Бу нарса ўша биз кўп гапирадиган газ, чироқ ва бошқа исталган нарсани субсидиялаш билан боғлиқ. Айтмоқчи бўлганим: ҳамма нарса ўз нархида бўлиши керак. Масалан, сув… Сувни биз ўз нархида бўлиши керак, ҳозирги нархидан қимматроқ бўлиши керак деганимизда асосий мантиқ бу одамларни тежашга чорлашдир. Худди шу нарса автомобилда ҳам бор. Агар шаҳарда йўлдан ҳаракатланиш нархини сунъий равишда тушириб қўйсак, ҳайдовчилар истаган вақтида автомобилини ҳайдаб кира олса, уни истаган жойига қўя олса, энг муҳими улардан чиқаётган чиқиндилар ва бошқа харажатларни «автомобилчи»лардан умумий аҳолига бўлиб ташласак, биз ўша ҳайдовчига автомобилдан фойдаланишни арзон қилиб қўйган бўламиз. Қайсидир маънода субсидия берган бўламиз. Мана шу нарса ўша муаммони юзага келтиради. Шаҳарда автомобилдан фойдаланиш қанчалик арзон бўлса, шунчалик кўп одамлар ундан фойдаланишади. Шунинг учун «автомобиллар сонининг ошиб кетишига биз қандай қарашимиз керак?» десангиз, бунга оддий нарса каби қарашимиз керак эмас. Аксинча, автомобиллар сони ортаётганини бошқа призма орқали, яъни одамлар ҳаракатланишга муҳтож, улар ҳаракатланиши керак, автомобил ягона восита эмас, келинглар, жамоат транспортини биринчи навбатда ривожлантирайлик деган нарса ҳақида ҳам кўпроқ қайғуришимиз керак. Дилшода Шомирзаева суҳбатлашди.

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Минздрав МО: в Жуковском прооперировали мужчину с утечкой спинномозговой жидкости

Публичное обсуждение налоговой реформы анонсировали в Госдуме 20 мая

«Отказывался по надуманной причине»: певец ЮрКисс обвинил SHAMANа во лжи

Синоптик спрогнозировал потепление до +20 градусов в Москве с 16 мая

Музыкальные новости

"Спартак" и "Краснодар" объявили стартовые составы на матч чемпионата России

В Сыктывкаре лихач на «Газели» сбил 94-летнего пешехода возле «Магнита»

«Динамо» — русский «Байер»! Москвичи забили в Калининграде на 93-й и 99-й минутах и открыли себе дорогу к чемпионству

"Динамо" обыграло "Балтику", дважды забив в компенсированное время

Новости России

Публичное обсуждение налоговой реформы анонсировали в Госдуме 20 мая

Жалобу «Спартака» в матче против «Пари НН» отклонили

Минздрав МО: в Жуковском прооперировали мужчину с утечкой спинномозговой жидкости

Народная артистка России Людмила Дугарова в главной роли в фильме Монголии

Экология в России и мире

В рубрике «Я - артист цирка Бурятии» Саян Дондоков - Театр и дети, Культура и Россия, национальный проект

Мозговой имплантат Neuralink Илона Маска устраняет первую серьезную неисправность: что пошло не так?

Реабилитация после увеличения груди

Новые дорожные ирригаторы Revyline RL 660 PRO поступили в чувашский филиал

Спорт в России и мире

Казахстан узнал еще одну печальную новость после сюрприза Рыбакиной

Александрова не смогла обыграть Саснович и покинула турнир WTA-1000 в Риме

Касаткина обыграла Марию и вышла в третий круг турнира WTA-1000 в Риме

Открытый чемпионат Италии: Новак Джокович получил сильный удар после выхода в третий раунд после Корантена Муте | Теннисные новости

Moscow.media

Новая генная терапия успешно восстановила слух у глухого малыша

Военные следователи навели порядок на Братской могиле воинов 35-й береговой батареи в Севастополе

"Помогу оформить детские пособия". Почему имя Мухаммад бьёт рекорды в ХМАО

OpenAI готовит конкурента поисковику Google, но на базе ИИ







Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *