Гидрометеорология хизмати яқин кунлардаги об-ҳаво маълумотини тақдим этди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Республика Гидрометеорология хизмати хабарларига кўра, кейинги кунларда об-ҳаво ҳароратида катта ўзгариш кузатилмайди. 26 январь кунига қадар республика бўйлаб совуқ ҳароратлар сақланади. Шимол ва тоғларда тунлари -18 -19 даража совуққача, кундуз кунлари шимолда нол даражадан совуқ ҳарорат, жанубда эса +5 даражагача илиқ ҳароратлар кутилиши маълум қилинган. Умумий ҳисобда, республиканинг катта қисмида тунлари -8 -13 даража совуқ, кундауз кунлари нол даража атрофида илиқ бўлиши таъкидланган. Ёғингарчилик кутилмайди. Жойларга туман тушади.