Бош вазир маслаҳатчиси лавозимидан озод қилинди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ, Меҳриддин Акмалович Хайриддинов, бошқа ишга ўтиши муносабати билан, Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаментининг бошлиғи лавозимидан озод этилди. Меҳриддин Хайриддинов 2020 йилнинг августида ушбу лавозимга тайинланган эди.