Эстония Москва хатти-ҳаракатига жавобан Россия элчисини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди
Россиянинг Эстониядаги элчиси Владимир Лепаев мамлакат ҳудудини шу йил 7 февралигача тарк этиши лозим. Аввалроқ Россия ТИВ Эстония элчисига нисбатан худди шундай қарор қабул қилинганини билдирган эди.
“Биз Россия билан алоқаларда тенглик тамойилига амал қиламиз, бу эса эстониялик элчи Россиядан қачон чиқиб кетса, россиялик элчи ҳам Россиядан ўша куни чиқиб кетишини англатади”, дейилган Эстония ТИВ хабарномасида.
Бундан ташқари, Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичс 24 февралдан бошлаб ўз мамлакати Эстония билан бирдамлик белгиси сифатида Россия билан дипломатик алоқалар даражасини пасайтириши ҳақида билдирган.