Буюк Британияда озиқ-овқат нархи кескин ошиб бормоқда
Буюк Британияда озиқ-овқат маҳсулотлари 16,8 фоизга қимматлашди ва 46 йил давомида кузатилмаган максимал даражага етди. Ёқилғи нархи арзонлашган бўлса-да, сут, пишлоқ ва тухум каби асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи осмонга кўтарилмоқда. Бундан ташқари, ресторан, меҳмонхона хизматлари ва авиачипталар қимматлашди.
Масалан, сут ўтган йилга нисбатан 50 фоизга ошган. Макарон маҳсулотлари ва шакар нархи кўтарилган.