Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Мени нима эзади? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

"Аёлларни Аёллар ҳам эзадилар" китоби муҳаррирининг асар ҳакидаги фикрлари Негадир кўп нарсанинг моҳиятини ўз вақтида англолмайман. Халқона тилда “кечроқ етиб боради”, дейишади-ку, шунақаман-да энди. Кўп панд ейман, лекин яна шукр қиламан: “Кечроқ бўлсаям етиб келяпти, умуман англолмасам, нима бўларди”. Баъзан қўрқув билан ёлвораман: “Раббим, ҳаммасиям майли, ишқилиб бутун бошли яшаш маъносини ўлим онларидагина тушуниб қолмай... Ўзинг асрагин бу ҳолдан”. Бир нави иқрорномадек бошланди кечинмаларим. Ростиям шу-да. Қўлингиздаги “Аёлларни аёллар ҳам эзадилар” китобини таҳрир қилиб бўлганимга бир ойдан ошди. Табиийки, иш жараёнида асарни диққат билан ўқийсиз, бусиз бўлмайди. Яъни таҳрирнинг шуниси яхшики, ҳам ишлайсиз, ҳам ўқийсиз. Айниқса, таржима асар бўлса, янаям жиддийроқ ёндошишга тўғри келади. Хуллас, гапни чўзмай, лўндасини айтсам, китобни ўқидим. Аввалига бир қадар соддадек туюлди. Икки-уч кун ўтди, уй йиғиштириб юриб, миямда айланаверди асардаги ҳолатлар, ҳодисалар. Бошидаги “сал кечроқ моҳиятни англашим” ҳақидаги гапларни шунинг учун ёздимки, “Аёлларни аёллар ҳам эзадилар” китоби аҳамиятини ҳам бир муддат ўтгач, тушуниб қолдим. Асар бугуннинггина эмас, ҳар даврда назму насрнинг асосини ташкил қилган имконсиз муҳаббат... ва энг қизиғи, унинг висолдан бошқа ҳам муолажаси борлиги ҳақида эди. Муаллифнинг киришда “Қўлингиздаги китоб ўта нозик мавзуни ўз ичига олади, шу сабабли унинг мазмунини ҳеч кимга сўзлаб берманг. Ҳар ким ё ўзи ўқиши, ёхуд бу китоб мавзусига оид ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаслиги керак”, деган илтимосининг сабабини ҳам англагандай бўлдим. “Мен қаламга олган мавзу бугунгача деярли ёзилмаган”, дейди яна Амина Шенликўғлу. Мулоҳазаларим ҳам шу жумла атрофида айланарди. Бир пайтлар шеърлар ёзардим, шоирлар даврасида юрардим. Зўр деб тан олинмаганман, ҳартугул қандайдир топилмаларим ҳам йўқ эмасди. Балки улар ҳам бўлмагандир, мен ўзимча шундай ўйларман... Майли, ўша пайтда бундан оғринишим мумкин эди, ҳозир “палончи мендан яхши ёзади”, деган сиқилишлар ҳам, “мен ундан зўрман”, деган мағрурланишлар ҳам йўқ. Яна “ўтлаб” кетдим. Хуллас, давраларимизда “Шеър ёзиш – кўнгил иши, одоб ўргатиш воситаси эмас”, “Шоирлар – Худонинг эрка бандалари” каби гаплар, бир курсдошимизнинг кўпчилик эътироф этган “Ичмасам, ёдимга тушмайди Худо”, сингари сатрлари кўп айтилар, мақталарди. “Худога эрка бандалик” шоир сифатида ўзимга ҳеч эриш туюлмаса ҳам, ичкиликли тадбирларда Алишер Навоийдан, Бобораҳим Машрабдан, Жалолиддин Румийдан, Шамс Табризийдан, тасаввуфдан гапириб, “оҳ-воҳ”лар уришса, бир бошқача бўлардим. Чунки шеър борасидаги биринчи устозим Исмоил Маҳмуд домла Марғилондаги тўгаракда юрганимизда уқтирганларига, ўзим ўқиган маълумотларга кўра, уларни авлиё зотлар деб танирдим. Ичкиликли давра билан уларнинг номларини, тасаввуфни ёнма-ён қўёлмай қийналардим. Тушунолмагач, охири тан олиш қанчалар қийин бўлмасин, мен бу “эрка бандалар” қаторига лойиқ эмаслигимга, улар қандайдир ўзгача инсонлар, ўзлари айтгандай “илоҳий истеъдод эгалари” эканлигини тан олардим. Кейин ўксинардим. Йиллар ўтди. Менинг йўлим тамоман бошқа томонга бурилиб кетди. “Ислом нури” газетасига, кейин “Ҳидоят” журналига ишга ўтдим. Ўқийдиган китобларим ҳам, ўрганадиган илмларим ҳам, ёзадиган мақолаларим, даврадош дугона-ю устозларим, улар билан суҳбатлашиладиган мавзулар ҳам тубдан ўзгарди. Шеър ёзолмай кетдим. Ва шоирлар орасида юрганимдаги ўксиниқларим ҳам кетди. Менга ўша пайтда тушунарсиз туюлган давраларга боқиб туриб, туғилган, асло ечими йўқдек кўринган саволларнинг жавоби ҳам оддийлигини тушундим. Ҳаққа, Аллоҳ ва Расулига итоатга, ҳусни хулққа чақирмаса, одоб ўргатмаса, ҳамма нарса пуч экан. Имон бўлмаса, дин бўлмаса, бутун борлиқ маъносиз қоларкан. Ҳамма нарсага, жумладан, шеъриятга ҳам кўнгил иши деб қаралса, шоирлик, ояти каримада айтилганидек, “ҳар водийда дайдиш”, “ўзлари қилмайдиган нарсаларни гапириш”дан бошқа нарсага ярамас экан. Оқил одам учун шоирлик асло эркалик имтиёзи эмас, катта вазифалигини, Бобораҳим Машрабнинг тантиликлари билан давримиз шоирларининг “эркалик”ларини солиштириш ўта ножоизлигини, май, соқий ҳақидаги сатрлар замондош шоирларимизнинг майхўрликларини оқлаш учун ёзилмаганини англадим. Икки жинс ўртасидаги севги, муҳаббат ва ўртадаги ношаръий ҳолатларни тортинмасдан ёзавериш ўқувчида шайтоний истакларга йўл очишини ҳам... Ўзи мундоқ қарасам, китоб ҳақидаги фикрим икки жумлада акс этаркан. Амина Шенликўғли неча йилларки кўнгилнинг давосиз дарди экани куйланган, бутун бошли асарларга мавзу бўлган севгининг чораси ҳақида ёзган. Агар шу асарни бошқа, яъни адабиётни кўнгил иши деб биладиган ижодкор ёзсайди, Фазилатнинг ҳисларини бор бўйича берар, унинг имконсиз севгисига етишганини ёки орзусига эришолмай, умри шу армон билан ўтганини тасвирлаган бўларди. Ана шу жойда Амина Шенликўғлининг, диний илми бор адибанинг фарқи яққол кўринади. У номашруъ севгини васваса дейди. Ундан қутулиш йўли сифатидаги бошқа чоралардан олдин Аллоҳнинг зикрида, ибодатларда доим бўлишни, илм ўрганишни, жамиятга фойда келтирадиган ишлар билан шуғулланишни кўрсатади. Асар сўнгида буларнинг ҳаммасини қилган қаҳрамон, “бўлди, иложи йўқ экан”, деб қўл силтаб кетмайди, имонига, иродасига таянади ва шайтоний истакларига бўйсунмайди. Муаллиф ҳам Фазилатнинг кейинги туйғуларига тўхталиб ўтирмайди, унинг ичида ўша севгидан ўлмас армонлар қолганми-йўқми, қуюқ бўёқлар билан беришга ҳаракат қилмайди. Ўқувчида ҳам “севдингми, ҳамма нарса мумкин”, деган янглиш тушунча уйғонмайди. “Кейинини билмайсиз-ку?” деган илмоқли саволга ҳам ҳожат йўқ, чунки асар бўлган воқеаларга асосланган. Шу кунгача турк ёзувчиларининг диний-маърифий асарлари кўп таржима қилинди, чоп этилди, ўқидик, таъсирландик. Бу асар эса менда умуман янгича туйғулар, фикрлар, мулоҳазалар уйғотди. Уларни ёзиш мақсадида компьютер олдига ўтиргандим, баҳонада қачондан бери ижодкорларга айтаман деб, айтолмаётганларим ҳам ичимда қолмади. Ёзганларим аввало ўзимга, бошқаларга ҳам манфаатли бўлишини умид қилдим. Айтганча, яқин йиллар ичида Акром Маликнинг “Ҳалқа” асаридан шундай таъсирлангандим. Алишер Навоий асарлари асосидаги суҳбатларига ҳам шундан кейин қизиқиб қолдим. Кўп манфаат олдим. Ёшликда гувоҳ бўлганим – Навоийни қанчалар яхши кўришини айтиб, байтларини такрорлаб “оҳ-воҳ” қилаётган маст ижодкорлар даврасини ҳеч тушунолмаганим сабаблари ҳам аён бўлди. Ҳар галгидек, кеч бўлса ҳам, “етиб келди”. Буларнинг ҳаммаси учун Амина Шенликўғлуга ҳозирча ғойибона, кўришиш насиб бўлса, юзма-юз миннатдорчилигимни билдираман, иншааллоҳ. Адиба ўзи айтганидек, шу пайтгача деярли қаламга олинмаган мавзудаги “Аёлларни аёллар ҳам эзадилар” китоби барчамизга муборак, хайрли, фойдали бўлсин. Дуоларингизда муаллиф билан бирга бизни, китоб чоп этилиши учун ғайрат қилган барчани ва хусусан, таржимон опамиз Гулбаҳор Абдуллоҳни ҳам унутманг. Яна бир гап, асар муаллифнинг ўзи диндор бўлгани, Аллоҳнинг ҳукмини инкор қилмагани ҳолда, қўшхотинликда аёллар чекадиган изтиробларни баён этгани билан ҳам ҳаётийдир. Ўқиб чиқинг, Аллоҳ насиб қилса, бирор давра уюштириб, фикрлашармиз?.. Зумрад Фозилжон қизи Манба: Azon.uz

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

В Подмосковье неиспользуемое имущество реализовано на сумму порядка 174 млн руб

В Мытищах 30 мая откроется выставка творческих работ «Чудесная страна»

Сотрудники Орехово-Зуевского лесничества провели экскурсию для любителей природы

Студент из Балашихи Илья Кошелев занял 2-е место на чемпионате «Абилимпикс»

Музыкальные новости

Сотрудники Росгвардии обеспечили безопасность транспортировки ракеты-носителя «Союз-2.1б» и грузового корабля «Прогресс МС-27» на космодроме «Байконур»

Бастрыкин поручил возбудить новое дело после нападения на медиков в Самарской области

ЦСКА шагнул к трофею // Команда обыграла УНИКС в первом матче финала Единой лиги ВТБ

Полина Максимова стала новым амбассадором подписки Газпром Бонус

Новости России

МО: ВС России освободили из лагеря террористов пленных военных Чада

Более 300 мусорных контейнеров заменили в подмосковных парках

Невролог Демьяновская призвала не спать днем в период жары

Работу линий освещения восстановили на дорогах в 8 округах Подмосковья

Экология в России и мире

Компании Группы "Интеррос" взяли ряд наград премии FINAWARD

Корнер Alena Akhmadullina открылся в ЦУМе

Я думала, мы умрем: американка переехала в Великобританию и столкнулась с левосторонним движением, праворульными машинами и механической коробкой передач

23 МАЯ РОССИЙСКАЯ МЕЖДУНАРОДНАЯ АКАДЕМИЯ ТУРИЗМА ОТМЕТИЛА СВОЙ 55-Й ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ. ФОТОРЕПОРТАЖ

Спорт в России и мире

Надежда Петрова высказалась о перспективах Арины Соболенко снова возглавить рейтинг WTA

Абсцесс остался позади // Андрей Рублев первым из игроков топ-10 вышел во второй круг

Теннисист Рублев объяснил, почему проиграл сет в первом круге "Ролан Гаррос"

Парижские сюжеты: Медведев играл в кошки-мышки, Котов творил историю, Калинская заставляла нервничать Синнера

Moscow.media

Hybrid вышла на рынок Мексики

Терминал сбора данных (ТСД) промышленного класса SAOTRON RT42G

Объявлена цена первой модели новой российской марки Xcite

Дипломатическая бизнес-встреча «Россия - Африка» прошла в Белом Особняке Villa Barvikha







Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *