Яқинда Францияда дунёдаги энг кекса аёл 118 ёшида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди, аммо…
Аммо Қирғизистонда паспортига кўра 119 ёшда бўлган аёл яшаётгани маълум бўлди. Унинг исми Айимча Мураҳмедова, у Қадамжай туманида истиқомат қилади. Май ойида у 120 ёшга тўлади.
Айимча она 6 нафар фарзандни тарбиялаган, колхозда ишлаган ва ҳеч қачон бирор жойим оғриди деган аёлмас, дея ёзди “Turmush” нашри.