Ўқитувчи ҳамкасбининг пластик картасидаги пулни онлайн-қиморга тикиб юборди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида истиқомат қилувчи, мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси А.В. (1978 й.т.) ўзининг банк картасидаги 1 545 000 сўм пул номаълум шахс томонидан ечиб олинганидан арз қилиб ИИБга мурожаат қилди. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи Р.А. (1988 й.т.) содир этгани аниқланди. Р.А. жабрланувчи билан бир мактабда ишлаб туриб, унинг банк картаси маълумотлари ва СМС-хабарномасини қўлга киритиш орқали тўлов тизимларидан фойдаланиб, барча пулларни «1хBет» онлайн-қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинга ютқазиб қўйгани маълум бўлди. Р.А.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган, дейилади ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабарида.