Трансёғлар истеъмолини чеклаш зарур
– Саноат йўли билан ишлаб чиқариладиган трансёғлар озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлашда кенг қўлланилмоқда. Бу Ер юзида яшовчи саккиз миллиарддан зиёд аҳолининг бешдан бир қисми саломатлигига хавф соляпти.
– Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан маълум қилинишича, йилига ярим миллион одамнинг юрак-қон томир касалликлари оқибатида эрта ҳаётдан кўз юмишига айнан шундай зарарли ингредиентлар сабаб бўлмоқда.
– Данияда саноат йўли билан тайёрланадиган трансёғларга 20 йил олдин кескин чекловлар жорий этилган. Шу туфайли бу давлатда юрак-қон томир касалликларига чалиниш ҳолатлари сезиларли камайган.
-Таҳлилларга кўра, трансёғлар липометаболик касалликлар ривожланиш хавфини оширади. Бундан ташқари, юрак-қон томир хасталикларини келтириб чиқаради.
-Эслатиб ўтамиз, маргарин, «фаст-фуд», ярим тайёр егуликлар, нон ва нон маҳсулотлари, қандолатлар ҳамда қовурилган картошка фриси таркибида трансёғлар кўп миқдорда учрайди.
«Соғлом ҳаёт»