Uzcard ва Humo карталарининг интеграцияси май ойида якунланиши мумкин
Ўзбекистонда Uzcard ва Humo тўлов тизимларининг банкоматларини интеграция қилиниши мумкин. Бу ҳақда бугун, 26 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов маълум қилди.
Натижада энди Республиканинг барча ҳудудларида, HUMO банкоматларидан UzCard карталари орқали, UzCard банкоматларидан Ҳумо карталари орқали нақд пул ечиш имкони пайдо бўлади.
Унинг айтишича, банкоматларни интеграция қилиш ишлари 2023 йил май ойигача якунланиши мумкин.