Назорат ўйини. "Насаф" Черногория клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Хабарингиз бор, Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" Туркиядаги йиғин доирасидаги биринчи назорат учрашувида майдонга тушди. Черногориянинг "Дечич" жамоасига қарши кечган баҳсда "аждарлар" йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Насаф" сафидан Акмал Мозговой, Ҳусниддин Алиқулов, Ҳусаин Норчаев ва Лима Круз гол урган бўлса, рақиб сафидан Смиланич ўз номини таблога ёздириб қўйди. Назорат учрашуви. Анталия-2023 "Насаф" - "Дечич" 4:1 Голлар: Мозговой 14, Алиқулов 34, Норчаев 4, Круз 45 - Смиланич 38. "Насаф": Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев, Акмал Мозговой, Ҳусайн Норчаев, Баҳром Абдураҳимов, Матеус Лима Круз, Сардор Садуллаев, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров, Умарбек Эшмуродов Захирадан ўйинга қўшилганлар: Азамат Сойибов, Жавоҳир Сидиқов, Абубакр Ризо Турдалиев, Ален Машович, Жўрабек Маннонов, Муҳаммаджон Раҳимов, Жаҳонгир Шерматов.