Калифорнияда рўй берган отишмада 3 киши ҳалок бўлди
АҚШнинг Калифорния штатидаги отишмада камида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Los Angeles Times нашри хабар бермоқда.
«Шанба куни эрталаб Лос-Анжелеснинг Бенедикт-Каньон маҳалласида юз берган отишмада камида уч киши ҳалок бўлди ва тўрт киши яраланди» – дейилади баёнотда.Қайд этилишича, ҳалок бўлганлар машина ичида бўлган, жароҳат олганлар эса кўчада бўлган. Шунингдек, гумонланувчилар ҳамон озодликда экани хабар қилинган.
Вести.ру