Уйқусизликдан халос бўлиш йўли осон
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош неврологи, тиббиёт фанлари доктори, профессор:
️ Жисмоний фаоллик, хусусан, спорт билан мунтазам шуғулланиш уйқусизликдан халос бўлишда катта ёрдам беради.
Бироқ бундай машғулотларни ухлаш олдидан бажармаслик мақсадга мувофиқ.
️ Шу билан бирга, куннинг иккинчи ярмида таркибида кофеин бўлган ҳар қандай маҳсулотни истеъмол қилиш, ухлашдан аввал эса қаҳва ёки аччиқ чой ичиш мутлақо мумкин эмас.
️Бунинг ўрнига, ётишдан 5-10 дақиқа олдин тинчлантирувчи машқлар бажариш, сокин мусиқа тинглаш ва илиқ ванна қабул қилиш ухлашга ёрдам беради.
️ Бироқ шифокор кўрсатмаси бўлмаса, зинҳор ухлатувчи дориларни қабул қилиш керак эмас.
Энг муҳими, бир вақтда уйқуга ётиб, бир вақтда уйғонишга ҳаракат қилиш лозим.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.