Ўзбекистон йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб топилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Ўзбекистонлик шахматчиларнинг сўнгги бир йил давомида халқаро ареналардаги сенсацион ғалабалари ортидан Ўзбекистон – йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб эътироф этилди. Нидерландиядаги халқаро турнир якунида Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров йилнинг энг яхши шахмат мамлакатига топшириладиган «Tour D'or» - «Олтин минора» совринини қабул қилиб олишди. Ўзбекистон шахмат федерациясига Европанинг шахмат совринини франциялик машҳур гроссмейстер Башар Куатли топширди. Эслатиб ўтамиз, «Tata Steel Chess 2023»ни Нодирбек Абдусатторов 8 очко ва 2-ўрин билан якунлаганди.