Равшан Эрматов ОФК Ижроқўмига сайланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Баҳрайн пойтахти Манаман шаҳрида 33-ОФК Конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда 2023-2027 йилги Ижроқўм аъзоларини саралаб олиш бўйича сайлов ўтказиляпти. Аҳамиятлиси, сайлов жараёнларида ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам иштирок этди ва Марказий ҳудудга сайланди. У мазкур ҳудуддаги ягона номзод сифатида жараёнда қатнашди. Эрматовдан олдин Зокир Қурбонов (1998-2000), Бахтиёр Раҳимов (2000-2011) ҳамда Сардор Раҳматуллаев (2015-2019) Ўзбекистондан вакиллик қилганди.