Бухорода қадимий тангаларни олиб чиқишга уриниш фош этилди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Бухоро вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати Бухоро халқаро аэропортида қадимий тангаларни олиб чиқмоқчи бўлган эркак тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Маълум бўлишича, Бухоро—Домодедово авиарейси орқали ҳаракатланаётган фуқаронинг кузатиб борилаётган багажининг рентген тасвирлари божхона ходимларида шубҳа уйғотган. Фото: Бухоро вилояти Божхона бошқармаси ахборот хизмати Мазкур ҳолатда тегишли тартибда божхона кўриги ўтказилиши натижасида хорижий йўналишда ҳаратланган фуқаронинг ҳеч қандай тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган ҳолда жами 27 дона тарихий тангаларни олиб чиқишга бўлган уруниши бартараф этилган.