Туркияда кучли зилзила юз берди
Мамлакатнинг камида тўрт вилоятида, шунингдек, Сурия шимолида биноларнинг қулаши қайд этилган.
Зилзила кучи 7,5 баллни ташкил қилган. Туркияда кучли зилзилалар туфайли энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинди.
Расмийларга кўра, Шанлиурфа шаҳрида 16 уй қулаган, одамлар вайроналар остида қолмоқда.
Кадрларда Қаҳрамонмараш шаҳридаги уйни кўриш мумкин.