7-9 февраль кунлари Словения бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга келади
Бош вазир ўринбосари − ташқи ишлар вазири Таня Фаён бошчилигидаги делегация ташриф доирасида Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа ҳукумат ташкилотларида учрашувлар ўтказади ҳамда Ўзбекистон-Словения бизнес-форумида иштирок этади.
Бундан ташқари, Словения ТИВ раҳбари Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига бориб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашади.