Ўзбекистонга Россиядан совуқ ҳаво киради
7 февралда фақатгина Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +10…+15°, баъзи жойларда +18° бўлади.
8 февралда Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +2…+7°, кундузи +10…+15° атрофида, баъзи жойларда +17…+20° бўлади.
9-10 февралда Ўзбекистон ҳудудига маркази Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ антициклон қисми кириб келади. Вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати пасаяди. 9 февралда мамлакатнинг катта қисмида кечаси ва кундузи +4…+9°, 10 февралда кечаси 0…-5°, кундузи -2…+3° бўлади. Республика шимолида ҳарорат -15°, кундузи -2…-7° гача пасаяди.
Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.