Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирида 2 та медални қўлга киритишди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Франция пойтахтида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 2 та бронза медали билан тугатди. Кеча, 5 феврал куни кечки дастурда +100 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик спортчилар Шоҳрух Бахтиёров ва Алишер Юсупов бронза медали учун ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли курашда Юсуповнинг қўли баланд келди ва терма жамоага 2-бронза медалини тақдим этди. 4 феврал кунидаги дастурда -60 кг вазн тоифасида Камолиддин Бахтиёров ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган эди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Давлат Бобонов соғлиғидаги муаммолар сабаб мазкур турнирда иштирок этолмагани ҳақида хабар берилган эди.