Элдор Шомуродов: Таслим бўлмаслик муҳим — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
А Сериянинг 21-туридан ўрин олган "Специя" - "Наполи" учрашуви меҳмонларнинг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи тайм бошида Хвича пенальтидан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироздан сўнг Осимхен дубль қилиб, ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди. Элдор Шомуродов эса майдонда 76 дақиқа ҳаракатланди. Беллашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрлари билан ўртоқлашди: "Биз хоҳлаган натижа эмас, аммо таслим бўлмаслик муҳим. Бу либосни кийганимдан хурсандман".