Ўзбекистон ва Қозоғистон Қирғизистон фуқароларига Туркиядан ватанига қайтишига ёрдам бермоқда
Бир гуруҳ қирғизистонликлар Қозоғистоннинг махсус рейсида Туркиядан қайтишди, деб ёзади @SputnikKZ ТИВга таяниб.
22 нафар қирғизистонлик ва 42 нафар қозоғистонлик Газиантеп, Мерсин, Қаҳраманмараш, Диёрбакир, Шонлиурфа ва Элазиғдан Остонага олиб келинди.
Қирғизистон Ўзбекистон билан ҳам келишиб олди: Ўзбекистон орқали ўз ватанига қайтмоқчи бўлган қирғизистонликлардан Газиантеп аэропортига зудлик билан етиб келишлари сўраляпти. Бугун эрталаб у ердан Тошкентга Ўзбекистоннинг махсус самолёти учади.