Роналдунинг "покери" эвазига "Ан-Наср" йирик ғалаба қозонди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Саудия Арабистони чемпионатининг 16-туридан ўрин олган "Ал-Веҳда" ва "Ан-Наср" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги барча голларни португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўз номига ёздириб қўйди. Легионеримиз Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушиб, 83-дақиқада захирага олинди. "Ал Веҳда" - "Ал Наср" 0:4 Голлар: Криштиану Роналду (21, 40, 51-пен, 61). Маълумот учун, "Ан-Наср" бу ғалабадан кейин очколар сонини 37тага етказиб, пешқадамликни давом эттирмоқда.