«Қамчиқ» довони ёпилди. Йўловчилар темир йўл орқали манзилига етказилди
9 февраль куни «Қамчиқ» довони автомобиль йўли қор кўчкиси хавфи сабабли, транспорт воситалари харакати вактинча ёпилган. Йўлда қолиб кетган йўловчилар темир йўл орқали манзилига етказилди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, «Андижон-Термиз» йўналиши бўйича йўловчи поезди орқали «Поп-2» станциясидан 50 нафар, «Темирйўлобод» станциясидан 150 нафар йўловчилар ўз манзилларига юборилди.
Маълум қилинишича, Фавкулодда вазиятлар вазирлиги талабномасига кура, «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ томонидан «Тошкент – Поп» йўналиши бўйича қўшимча йўловчи поезд қўйилди.
«Оҳангарон» станциясига соат 19:40 да, «Ангрен» вокзалига 20:10 да, Орзу вокзалига соат 20:40 да келиши белгиланган.
Йўловчиларни вокзалларга йўналтириш бўйича ФВВ, ИИВ, МГ ва темирйўл ходимлари таркибидаги ишчи гуруҳ штаблари иш олиб бормоқда.