Туркиянинг 81 вилоятида мактаблар 20 февралгача ёпилади
Бу ҳақда Туркия миллий таълим вазири Маҳмуд Ўзер маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида 7,7 магнитудали зилзила содир бўлган эди.
Зилзила ўчоғи Қаҳраманмараш вилоятининг Пазарджик туманида, 7 километр чуқурликда бўлган. Ҳатай, Газиантеп, Килис, Османия, Малатя, Адияман, Шанлиурфа, Диёрбекир, Адана ва Қаҳраманмараш вилоятларида жиддий вайронагарчиликлар кузатилмоқда.