Туркиянинг Ҳатай вилоятида зилзила туфайли эни 200 метрдан ошиқ ёриқ пайдо бўлди
Туркиядаги зилзила натижасида Ҳатай вилоятида эни 200 м дан, чуқурлиги 30 м дан ошиқ ёриқ ҳосил бўлган.
Дрондан олинган видеони NTV телеканали эълон қилди.
“РИА Новости” хабарига кўра, тупроқ силжиши Тепехон қишлоғи марказидаги 35 гектар майдондаги зайтунзорда содир бўлган.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, кучли портлаш овози эшитилган.