Хоразмда қадимий тангалар олиб чиқилишининг олди олинди
Маданий бойликларни юртимиздан хорижга ноқонуний йўллар билан олиб чиқишга бўлган уринишларни божхоначилар ўз вақтида фош этишмоқда.
Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси “Урганч аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан 2023 йил январь ойи давомида 1944 йилда зарб қилинган 1 дона, 1960-1965 йилларда зарб этилган 3 дона қадимий медаллар, 1961 йил зарб қилинган 12 дона, 1962 йилда зарб қилинган 2 дона, 1970 йилда зарб қилинган 7 дона, 1922 йилда зарб қилинган 1 дона ҳамда 1801 йилда зарб этилган 1 дона қадимий тангаларни олиб чиқилиши олди олинди.
Маълумот учун, 2022 йил давомида 22 млн. 975 минг сўмлик 224 дона (қадимий танга, медал, самовар, қумғон ва чойнак) ҳамда 13 млн. 650 минг сўмлик 36 дона қадимий каштачилик маҳсулотлари олиб чиқилишининг олди олинган.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.