Де Дзерби "Брайтон" раҳбариятига илтимос билан чиқди
"Брайтон" бош мураббийи Роберто де Дзерби ярим ҳимоячи Адам Лалланани жамоада олиб қолмоқчи. 34 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Де Дзерби клуб эгаси Тони Блумга Лаллана билан шартномани узайтириш илтимоси билан мурожаат қилди.