Хасбик «Forbes»ни судга бермоқчи
Блогер ва UFC аъзоси Хасбулла Магомедов Forbes’ни судга бермоқчи. Аввалроқ, Forbes Хасбикнинг даромадини маълум қилганди. Бироқ блогер ушбу сумма хато эканини айтганди. Яна шундай нотўғри маълумот тарқатилган тақдирда, Хасбик ташкилотни судга беришга тайёрлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Forbes Хасбикни уч йил давомида 2,2 миллион доллар топгани ҳақида хабар тарқатган эди.