Қозоғистонда вертолёт қулади
Қозоғистонда Ми-8 АМТ вертолётининг қулаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳат олди, деб хабар берди республика фуқаро авиацияси қўмитаси ўзининг Телеграм-каналида.
Вертолёт Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Чапурино қишлоғидан 6 км узоқликда қулаган. Самолёт бортида беш нафар экипаж аъзоси ва икки йўловчи бўлган. Қазавиаспас авиакомпаниясига тегишли 2022 йилги вертолёт «Казтрансоил» нефть қувурлари компанияси буюртмасига кўра қувур узра учиб ўтган.
Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг Транспортдаги бахтсиз ҳодисалар ва ҳодисаларни тергов қилиш департаменти ходимлари ҳалокат жойига учиб кетишди.
Омон қолган икки кишига – экипаж аъзоси ва “КазТрансОйл” ходимига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.