Тошкентдан Лондонга авиақатновлар сони ошади
2023 йилнинг 26 мартидан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкентдан Лондонга мунтазам авиақатновлар сонини оширади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилигишича, Тошкент – Лондон – Тошкент авиақатновлари ҳафтасига уч марта – сешанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.