Туркияда янги фалокат
Туркияда янги фалокат юз берди. Мамлакатда зилзилалар ўрнини қурғоқчилик алмаштирди, дея хабар бермоқда Sputnik Tr.
Бурса шаҳридаги 60 миллион куб метр сув сиғимига эга икки тўғондан бири бутунлай қуриб қолди.
Бунга минтақада узоқ вақт давомида ёмғир ёғмагани сабаб бўлмоқда.