Гулистондаги бир нечта дўконлар ёниб кетди
Бугун, 5 март куни соат 4:30 да Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, Навоий шоҳ кўчасида жойлашган енгил конструкцияли дўконларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Ёнғин юз берган жойга 2 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 05:20 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.