БМТ Бош котиби ривожланган мамлакатларни миллий даромадининг бир қисмини бошқа давлатлар билан бўлишишга чақирди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ривожланган мамлакатларни ялпи миллий даромадининг бир қисмини кам ривожланган мамлакатлар ривожланиши учун ажратишга чақирди.
Бу ҳақда у Қатарда кам ривожланган мамлакатлар ривожланишига бағишланган конференция очилишида сўз юритди.
“Шунингдек, ривожланган давлатлар кам ривожланган мамлакатларга ривожланишга расмий ёрдам учун ялпи миллий даромадининг 0,15-0,20 фоизини бериш мажбуриятини бажариш вақти келди”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, энг кам ривожланган давлатлар “инқироз, ноаниқлик, иқлим бетартиблиги ва чуқур глобал адолацизлик” туфайли қийин аҳволда.