Қозоғистондаги автоаварияда тўрт ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Оқтўбў вилоятида содир бўлган автоавария оқибатида Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда полиция телеграм каналида маълум қилинди
Хабарда айтилишича, 4 март куни Оқтўбўдаги Шимолий айланма йўлда кетаётган КамАЗ ва Cobalt тўқнашиб кетган. Бунинг оқибатида Cobalt ёнгил автомобилида кетаётган ҳайдовчи ва уч йўловчи ҳалок бўлди. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани тасдиқланди.
Полициянинг билдиришича, мазкур ҳодиса юзасидан судга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.