Тоғли Қорабоғда яна отишма: Томонлар бир бирларини айбламоқда
Озарбайжон ҳарбийлари ва Тоғли Қорабоғдаги айирмачилар полицияси ўртасида 6 март куни юз берган отишмада бир неча киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Арманистон ҳам, Озарбайжон ҳам расман маълум қилди. Икки давлат отишмада бир бирларини айбламоқда.
Қорабоғдаги арман айирмачилари ҳукумати 5 март куни эрталаб Степанакерт (Ханкенди) яқинида Озарбайжон диверсия гуруҳи маҳаллий полиция автомашинасига ҳужум қилганини, бунинг натижасида уч полициячи ўлгани, бир нафари яраланганини билдирди.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотларида полиция автомобилида Тоғли Қорабоғдаги айримачи арман қуролли гуруҳларига Арманистон ҳудудидан қурол олиб келингани айтилади. Озарбайжон ҳарбийлари автомобилни текширмоқчи бўлганида ўқ отилган. Баёнотда Озарбайжоннинг икки ҳарбийси ҳалок бўлгани билдирилди.
Баку Арманистондан Тоғли Қорабоғга юк ташилувчи ягона йўл – Лочин йўлагидан қурол етказиб бериш орқали эришилган тинчлик келишувини бузаётганини айтмоқда. Тоғли Қорабоғдаги айирмачилар ҳукумати эса автомашина Арманистондан эмас, Степанакертдан келаётганини билдирган.