“Солиқ” мобил иловасининг янгиланган версияси тақдим этилди
Солиқ мобил иловасининг янгиланган интерфейси (1.3.7) Play marketga жойланди.
Яқин кунларда iOS дастуридаги қурилмалар учун App Store платформасига қўйилади.
Янгиланган иловага қуйидаги хизматлар қўшилди:
– «Мониторинг» – мобил иловада амалга оширилган тўловлар ҳамда операциялар тарихини кузатиш;
– «Янгиликлар» – илова ҳамда солиқ соҳасига оид янгиликлар билан танишиш;
«Tax Free» – чет элликлар томонидан ҚҚСни қайтариб олиш учун харид чекини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек Виса ва Мастерcард карталарини қўшиш.
Шунингдек илова орқали:
– Аккаунтга бириктирилган телефон рақамини ўзгартириш ёки ўчириш;
– Илова ўрнатилган ва фойдаланилаётган қурилмалар рўйхатини кўриш.
Маълумот учун, ҳозирда мазкур иловадан 3 млндан ортиқ одам фойдаланади.