Қуритилган ўрик (туршак)нинг қон томирлар ва ҳомиладор аёлларга фойдалари
Шифокор Ҳабиба Умарова:
– Қуритилган ўрик магний ва калийга бой бўлиб, қон томирлари деворларининг спазмларини енгиллаштиради, қон оқими яхшиланади ва қон босими пасаяди. Буйраклар ва юрак ишига ижобий таъсир кўрсатади;
– Қуритилган ўрик ҳомиладор аёллар учун айниқса муҳимдир. Бачадоннинг тонусини ошишини олдини олади, стрессни енгиллаштиради ва қондаги гемоглобин даражасини оширади.
«Соғлом ҳаёт»