Афғонистонда яна зилзила содир бўлди
Бугун, 26 март куни Тошкент вақти билан 15:34 да (26.03.2023 йил, Гринвич бўйича 10:34 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари: 36,53 градус шимолий кенглик; 70,08 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=4. Чуқурлик 161 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 532 км жанубий-шарқда.
Аввалроқ, Афғонистонда 4,2 магнитудали зилзила қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.