Миссисипида ўта вайронкор торнадо оқибаттида 23 киши ҳалоқ бўлди
Миссисипининг Роллинг Форк ва Силвер сити шаҳарчалари ўта вайронкор торнадо оқибатида буткул вайрон бўлган.
Ҳозирча офат қурбонлари сони 23 кишини ташкил этмоқда. Миссисипи штатининг 17 минг киши истиқомад қилувчи шаҳри электр энергия таъминотисиз қолган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
ОАВ га кўра, торнадо пайти шамол тезлиги соатига 115 км тезликка етган. Вайронкор қуюн тахминан 160 км масофа йўлида учраган барча инфраструктурага зарар етказган.