Россияда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси жабрланди
Саратов вилоятининг Федоровский туманидаги трассада Hyundai Solaris русумли автомобиль ағдарилиб кетган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган. Натижада Ўзбекистон бир ва Тожикистоннинг уч фуқароси жабрланган.
Бош мия жароҳати ва қовурғаси синган ўзбекистонлик, шунингдек, бош суяги асоси синган тожикистонлик шифохонага етказилган.