Исроилда Олий суд ролини чеклашга қарши норозилик намойишлари кучайиб бормоқда (видео)
Бош вазир Нетаняху суд ислоҳотига қарши чиққан мудофаа вазири Галантни ишдан олди.
600 мингдан ортиқ одам кўчаларга чиқди.
Оломон баррикадалар қуриб, бош вазир қароргоҳига ёриб киришга ҳаракат қилишяпти. Полиция сув пуркагичлардан фойдаланяпти.
Бугундан ўқитувчилар ва шифокорлар касаба уюшмаси иш ташлашга чиқиши айтилмоқда.
Исроил президенти ҳукуматни зудлик билан суд ислоҳотини тўхтатишга чақирди.