Шанс!!!
Бунақаси кам бўлади. Ўша камдан унумли фойдаланиб қолиш керак. Кеча Қозоғистон миллий терма жамоаси футболчилари ҳақиқатдан ҳам қаҳрамонлик қилишди. 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, ўйин якунида ҳисобни 3:2 қилиб ташлашди. Тўғриси, эл қатори, данияликлар каби бундай натижани мен ҳам кутмагандим. Бу ғалаба уларни гуруҳдан чиқишлари учун жуда зўр имконият берди. Чунки ушбу гуруҳунинг бошқа бир учрашувида финлар мутлақо кутилмаганда Шимолий Ирландия футболчилрини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қўйди. Бу эса гуруҳда чалкашликлар келтриб чиқарди. Ҳозир фақатгина Словения футболчиларида 6 очко мавжуд. Улар иккинчи турда Футболи Осиё терма жамоларининг энг бўшларига даражаси тенг келадиган Сан-Маринони 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Шулардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Қозоғистон терма жамоаси бемалол Евро 24 финал босқичига чиқиши мумкин. Фақат бунинг учун асло қоқилмасликлари керак. Ва ўз ўрнида, асосий рақиблари бўлмиш, Шимолий Ирландия, Дания ва Словениядан очко тортиб олишлари талаб этилади.
1. Словения
2 2 0 0 4 – 1:6
2. Дания
2 1 0 1 5 – 4:3
3. Шим. Ирландия
2 1 0 1 2 – 1:3
4. Козоғистон
2 1 0 1 4 – 4:3
5. Финляндия
2 1 0 1 2 – 3:3
6. Сан-Марино
2 0 0 2 0 – 4:0