Россия разведка идоралари журналист Эван Гершковични кузатиб, унинг телефонини тинглаган
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, ўзининг журналистик топшириқларидан бирида Гершковични Россия хавфсизлик кучларининг бир неча ходимлари кузатиб боришган. Бундан ташқари, уларнинг баъзилари журналистнинг ҳаракатларини камерага ёзиб олган. Шунингдек, улар Гершкович билан ишлаган манбаларга босим ўтказгани хабар қилинган.
WSJ маълумотларига кўра, Псковда Гершковични журналист шахсини аниқлай олмаган одамлар кузатиб, камерага ёзиб олган. Шунингдек, нашрнинг ёзишича, Гершковичнинг ўзи ҳам унинг телефонини эшитишаётган бўлишлари мумкин деб ҳисоблаган.