Жанубий Калифорнияда содир бўлган отишмада бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди
Жанубий Калифорниядаги Trader Joe’s дўконининг автотураргоҳида номаълум қуролли шахс томонидан отишма натижасида бир киши ҳалок бўлди, уч киши яраланди.
KTLA 5 News хабарига кўра, ҳужумчи Honda русумли автомашинада қочиб кетган.
Полиция икки гумонланувчини ҳибсга олди.
Ҳодиса оқибатида 45 ёшли эркак вафот этди, яна уч киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.