WSJ Россия расмийларидан журналист Гершковични зудлик билан озод қилишни талаб қилди
The Wall Street Journal Россия расмийларидан ўтган ҳафта жосусликда гумонланиб ҳибсга олинган журналист Эван Гершковични зудлик билан озод қилишни талаб қилди.
The Wall Street Journal газетаси Россиядаги воқеаларни ёритаётганда ҳибсга олинган таниқли журналист, ҳамкасбимиз Эван Гершковични зудлик билан озод қилишни талаб қилмоқда.
Баёнотда аниқлик киритилишича, нашр журналистга қўйилган айбловларни матбуот эркинлигига “шафқатсиз ҳақорат” сифатида баҳолайди.