Толибон Афғонистонда уч британияликни ҳибсга олди
Уч британиялик шахс Афғонистонда Толибон томонидан ҳибсга олинган. Ҳибсга олинганлар орасида «хавфли сайёҳ» деб аталувчи Майлз Рутледж ҳам бор, у 2021 йилда Британия ҳарбийлари томонидан эвакуация қилинганидан кейин мамлакатга қайтган.
Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.
Қолган икки киши хайрия шифокори Кевин Корнуэлл ва Кобулдаги меҳмонхонани бошқарадиган яна бир исми ошкор этилмаган Британия фуқароси.
Хабарларга кўра, улар январ ойидан бери Толибон махфий полицияси қўлида сақланмоқда.