Эронда 47 нафардан кўпроқ ўқувчи кимёвий газдан заҳарланди
Эроннинг Курдистон вилоятидаги Мираж қизлар мактаби ўқувчилари кимёвий газдан заҳарланди.
Камида 47 ўқувчи қиз жабрланди, улардан 20 нафарининг аҳволи оғир. Эрон расмийлари воқеа юзасидан ҳозирча изоҳ бермаган.
Жабрланганларнинг ота-оналари мактаб деворидан Эрон байроғини олиб ташлашди ва олий етакчи Али Хоманаийга қарши шиорлар айтишди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, мактаб яқинида ҳуқуқ-тартибот кучлари билан тўқнашув ҳам содир бўлган.